Андижонда ЎзХДПнинг 2 нафар депутати Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлди

 

Халқ депутатлари Андижон вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди ва депутатлар орасидан Олий Мажлис Сенатининг 6 нафар янги аъзоси сайланди.

Сенаторларнинг икки нафари партиямиз вакиллари – Ғаниева Матлуба Маҳамажановна, Андижон вилоят Кенгаши (57-Орол сайлов округидан) депутати, Андижон туманидаги "Орол" МФЙ раиси, Иминов Одилжон Каримович, Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги  масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари, Андижон туман Кенгаши (14-Орол сайлов округидан) депутати.

Сенаторларнинг келгуси ишларида муваффақият тилаймиз.

 

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш