Ногиронлик аравачаси олиб берилди

 

Яккабоғ туманининг Учтепа қишлоғида яшовчи Гўзал Рўзиеванинг бошига бирин кетин ҳаётнинг оғир синовлари тушди. Аввалига боқувчисидан айрилди. Уч нафар фарзандни боқиш ва уларни тарбиялаш ташвиши ўзига қолди. Кейин ўзи хасталаниб, тўшакка ётиб қолди. 

Ҳозирда ногиронлик аравачасига муҳтож бўлиб қолган бу аёл ёрдам сўраб, Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Назира Элмуродовага мурожаат қилди.

Назира Элмуродова тез-тез партия электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олишга, уларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммоларига ечим топишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлнинг мурожаати тезда ижобий ҳал этилди. Гўзал Рўзиевага яқинда туман партия кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Назира Элмуродованинг ўзи ногиронлик аравачасини олиб бориб топширди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш