Ишончли вакил жиззахлик сайловчилар билан учрашди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Зулайхо Акрамова Дўстлик туманидаги 3-сонли мусиқа ва санъат касб-ҳунар мактаби биносида сайловчилар учрашув ўтказди.

Президентликка номзоднинг ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури ҳақида маълумот ва тушунтиришлар берди.

Жумладан, дастурдаги фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик қилиш ташаббусининг нечоғлик аҳамиятли эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши орқали кўплаб одамларнинг оғири енгил бўлишини қайд этди.

Учрашувда ишончли вакил фаолларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш