Халқ демократик партияси: сайловолди ваъдаларни бажаришни бошладик...

 

Одамнинг тафтини одам олади, дейишади. Келинг, бир-биримизга яхшилик қилайлик, ёрдам берайлик. Ўзгалар парваришига муҳтож кишиларга ёрдам қўлини чўзайлик. Ҳар бир инсон яхши яшашга ҳақли, албатта. Сизу-биздан озгина эътибор, меҳр талаб қилинади.

Шунинг учун биз кўпроқ ёлғиз кексалар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронларнинг ҳаётий эҳтиёжларига эътиборни кучайтирмоқчимиз.

Шу мақсадда депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш орқали “Мурувват”, “Саховат” ва “Меҳрибонлик” уйларида истиқомат қилаётган ёлғиз кексалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронларнинг яшаш шароитини ўрганишни режалаштирдик.

Халқ демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида бу бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда. Кўмакка муҳтож инсонлар истиқомат қилаётган мурувват уйларидаги шароит билан танишиш бўйича ҳудудлар кесимида аниқ режалар ишлаб чиқилди.

Халқ демократик партияси ўзгалар парваришига муҳтож инсонларни ташлаб қўймайди. Улар учун қайғуради, яшаш шароитларини яхшилаш учун қатъий курашади, муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этиш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар қилади. Дастлабки қадамлар бошланди...

Бизни кузатиб боринг. Амалий ишларимиздан тез кунларда хабардор бўласиз!

 

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш