Мунис ва мард аёлга табрик!

Бу аёлнинг фазилатлари кўп, санашга соат етмайди. Лекин у камтар, мақташга қўймайди. Опа, бугун барибир гапирмасак бўлмайди. Ўрнак ва ибрат учун ҳам айтишимиз керак.

Шундай инсонлар бўладики, бирга ишлайдиган жамоасини оиласидек кўради: меҳр бериб ҳимоя қилади, кўтаринки руҳ билан бошқаларни ҳам шунга ундайди. Кимлардир ташкилотдан нимадир кутиши, жонини қийнамай четроқда туришни маъқул кўриши мумкин, аммо опамиз ундай эмас, ташкилот учун, жамоа учун оловга ҳам киришга тайёр.

Ҳаётимиздаги муаммоли масалалар ҳақида куюниб гапиради, қатъий фикр айтади, айни вақтда унинг сўзларида шарқ аёлларига хос мунислик, меҳр уфуриб туради.

Бу аёл Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ўзимизнинг Мақсуда Азизовна! У ҳозир уйида, оиласи бағрида туғилган кунини нишонлаяпти.

Бугун партиямиз Марказий Кенгаши раҳбарияти, жамоаси билан бирга опани кўп минг сонли партиядошларимиз номидан табриклаб, самимий тилакларимизни билдирдик.

Опа, ҳар доим бахтингиз тўлиқ ва тўкис бўлсин!

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш