Сирдарёдаги ишончли вакил оқолтинликлар билан учрашув ўтказди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Сирдарё вилоятидаги ишончли вакили Шерали Мамадетсоев Оқолтин тумани Маданият саройида сайловчилар учрашди.

Ишончли вакил Сайловчиларнинг сайловолди дастури бўйича саволларига жавоб берар экан, дастурдаги ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини ҳам йиғилганларга атрофлича тушунтирди.

Хусусан, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш мақсадида соҳада жамоатчилик назоратини амалга оширишни янада кучайтириш, шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида яшил ҳудудлар, истироҳат боғлари, болалар ўйингоҳларини кенгайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг дам олиши учун шароитларни яхшилаш ташаббусларига алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, мазкур ташаббусларнинг амалга оширилишининг нақадар аҳамиятли эканини қайд этди.

Учрашув сўнггида ҳам фаол сайловчилар тарафидан кўплаб саволлар берилди. Ишончли вакил Шерали Мамадетсоев саволларнинг барчасига бафуржа жавоблар берди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш