Партиямиз фидойиси Шарбат Абдуллаевани табриклаймиз!

 

Ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, билдирилган ишонч ва масъулият учун куйиб-ёнадиган шундай инсонлар борки, уларнинг жамоа, ташкилот, элу-юрт олдидаги хизматлари ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқдир. Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши аъзоси, партия фахрийси Шарбат Абдуллаева ана шундай жонкуяр ва фидойи фаолларимиздан.

Шарбат Абдуллаева 1958 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. 2004 йилда Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. 2005 йилда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, тинчлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Иқтисод фанлари доктори, профессор.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг равнақи йўлида самарали фаолият олиб борган. Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида кўплаб лойиҳа ва ташаббусларни илгари сурган.

Фаоллиги ва партия ишига садоқати учун Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарорига асосан Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилган.

Партиямизнинг фахрий аъзоси Шарбат Абдуллаевани таваллуд айёми билан яна бир бор самимий муборакбод этамиз!

Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз!

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш