Инсон ҳуқуқи олий қадриятдир

 

Зулайҳо АКРАМОВА, Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси:

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий йўналишларидан бири бу тараққиёт ва ривожланишдир. Дунёдаги барча мамлакаталарнинг тараққиётига кўмаклашиш мақсадида БМТ бир қатор йўналишларда фаолият юритиб келмоқда. Хусусан, 2015 йилдан кейинги даврда ривожланиш ва тараққиётни илгари суришда инсон ҳуқуқларини энг олий мақсад ва шу мақсадга эришиш воситаси, деб билади. Ҳеч ким, ҳеч бир инсон тараққиёт жараёнидан четда қолиб кетмаслиги лозим.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқида Қонунчилик палатаси бундан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича вазирлар ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Қонунчилик палатаси ролини ошириш, халқаро ташкилотлар тавсиялари ижросини ташкил этиш, “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижро этиш ҳам қуйи палатанинг диққат марказида бўлиши кераклиги уқтириб ўтилди.

Биз Президентимизнинг ушбу фикрларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида парламент ва фуқаролар назоратини изчил олиб бориш лозим. Таълим сифатини юксалтириш, оналар ва болалар соғлиғини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, иш билан бандлигини таъминлаш, яшаш шароитларини ошириш диққат марказимизда туриши керак, деб ўйлаймиз. Биз ушбу мақсадлар учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш