Иш ўрни очилгани ҳақида ёлғон маълумотларга қаршимиз

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Бош вазир номзоди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг яқин истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури кўриб чиқилди.

Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев янгидан тасдиқланадиган ҳукумат олдида турган асосий вазифаларга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча режаларни рўёбга чиқариш ҳисобига ишсизликни 7 фоизгача камайтириб, йилига камида 500 мингта иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини 2 баравар ошириш янги ҳукумат олдидаги муҳим вазифа бўлади, деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Албатта, қанча кўп иш ўрни яратилса, фаровонлик шунча юксалади. Одамларнинг ҳаётга ишончи ошади, эртасидан кўнгли тўқ яшайди. Халқ демократик партияси давлат раҳбарининг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳукумат олдига қўйган вазифасини қўллаб-қувватлайди.

Ушбу муҳим масала бевосита партиямиз электорати манфаатларига алоқадор бўлгани учун биз режага киритилган иш ўринлари вақтида очилиши ва улар барқарор бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар рақамлар ортидан қувмайди, иш ўринлари яратилгани ҳақидаги маълумотлар ҳаққоний бўлиши партиямиз депутатлари учун принципиал масаладир.

Бу борада парламент ва депутатлик назорати имкониятларидан самарали фойдаланилишини маълум қиламиз.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш