Кузатувчилар учун ўқув-семинарлар ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан Президент сайловида партиядан кўрсатилган кузатувчилар учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Бугунги кунга қадар 10 784 та сайлов участкаси учун партиянинг кузатувчилигига номзодлар рўйхати шакллантирилди.

Эндиликда кузатувчиларнинг сайлов кунида самарали фаолият олиб бориш учун уч босқичли ўқув-семинарлар олиб борилади.

Семинарнинг биринчи босқичида Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи участкаларга партиядан кўрсатилган кузатувчилар фаолиятини самарали ташкил қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Иккинчи босқичда ҳудудий партия кенгашлари туманлар кенгашлари вакиллари билан семинарлар ўтказади. Якуний босқичда туман, шаҳар кенгашлари бевосита кузатувчилар учун семинарлар ташкил қилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов
← Рўйхатга қайтиш