Аёлларнинг мурожаатлари тингланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ва Қарши туман оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси асосида тумандаги "Жумабозор" маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда тумандаги "Дашт", "Хонён", "Қоратепа", "Жумабозор", "Чулбустон" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин қизлар мурожаати ўрганилди. Жами 27 нафар хотин-қиз билан суҳбат ўтказилди. Уларнинг 2 нафарига туман тиббиёт бирлашмасига йўлланма, 12 нафарига ҳуқуқий маслаҳат берилди, 13 нафар хотин-қизнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун муддат белгиланди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш