Саломатлик туман бойлик

 

Мамлакатимизда инсон манфаатлари энг олий қадрият сифатида қаралади. Шу боисдан ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фаровон келажагини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чора-тадбирлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б. Вохидова ташаббуси билан навбатдаги кўрик 8-сон оилавий шифокорлик поликлиникаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Туман даволаш профилактика муассасасининг малакали мутахассислари “Бошработ” маҳалласида кам таминланган, эҳтиёжманд оилалар аъзоларини чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказишди.

Ушбу тиббий кўрик давомида 35 нафар фуқарога стационар даволаниш юзасидан маслаҳатлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш