“Уйма-уй” лойиҳаси амалда

 

Зарбдор тумани Ёшлик МФЙда Ўзбекистон ХДП депутати Ислом Жулибеков маҳалла фаоллари билан биргаликда кам таъминланган оилаларга ташриф буюриб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Мақсад жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўрганиш жараёнида уй-жойини таъмирлаш, соғлиғида муаммоси бор хотин-қизлар аниқланиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш