Хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Мирзачўл туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Барфи Аманова “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида “Дўстлик” маҳалласидаги хонадонларда бўлиб, аҳоли, хотин-қизлар муаммоларини ўрганди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўрганиш натижасига кўра Ўхум кўчасида яшовчи фуқаролар — Хасанов, Рахманов, Эшимов ҳамда Бобоевлар оилалари билан яқиндан танишиб, гулчилик, тикувчилик билан шуғулланаётганларга, субсидия олмоқчи бўлганларга, соғлиги бўйича муаммолари эшитилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш