"Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда"
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бўзатов туман кенгаши, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи ва тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Бўзатов тумани Тиббиёт бирлашмаси акушер-гинекологи Сайпова Гулжахан иштирок қилди ва ёш оналарга бола тарбиясида эътибор қилиниши лозим бўлган омиллар ҳақида маълумот берди.