Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

 


Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутати Гулнора Боймирзаеванинг "Депутатлик қабулига" "Маърифат"МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро, 1-гуруҳ ногирони Нилуфар Махкамова мурожаат қилиб Гулистон давлат университетига ҳужжат топширгани ва ногиронларга бериладиган имтиёзлар ҳисобида йўқлигини маълум қилган.

Шундан сўнг ЎзХДП Янгиер шаҳар кенгаши раиси А.Тошматов ҳамда депутат Г.Боймирзаевалар мурожаат бўйича Гулистон давлат университети қабул комиссияси раиси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти билан учрашди. Масала жойида ижобий ҳал бўлди. Фуқаро Н.Махкамова ногиронларга бериладиган квота рўйхатига киритилди.

Шунингдек, мурожаат "Меҳр улашинг!" ойлиги доирасида бўлганлиги сабаб, ушбу фуқарога депутат томонидан мурувват ёрдами ҳам кўрсатилди.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш