Ҳаётда турмуш юмушларининг кўп қисми аёллар зиммасига тушади. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади. Чунки, келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг баркамол бўлиши аёлларнинг ҳар жиҳатдан етук бўлишига боғлиқдир.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши томонидан "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси доирасида Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбирда 23 нафар хотин-қизлар ва 6 нафар болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб керакли дори-дармонлар билан таъминланди. Икки нафар болаларга туман тиббиёт бирлашмасига, икки нафар аёллар Бердиқулова Рохилахон ва Жўраева Назирахонларга вилоят клиникасида даволанишга йўлланмалар берилди.