"УЙМА-УЙ" ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шуманай туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан "Уйма-уй" лойиҳаси амалга оширилди.
Лойиҳа доирасида Шуманай туман Кенгаши масъул ходимлари, "Кетенлер" овул фуқаролар йиғинига ташриф буюриб маҳаллада яшовчи, ижтимоий кўмакка муҳтож "Аёллар дафтари"га киритилган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, иш билан таъминланмаган, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар холидан хабар олиниб фуқаролар орасида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.