“ҚОНУНЧИЛИК ЁШЛАР НИГОҲИДА”


Ўзбекистон Халқ демократик партияси  Амударё туман кенгаши ва Халқ депутатлари  Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан "Қонунчилик ёшлар нигоҳида"  лойиҳаси  доирасида "Оқ олтин" овул фуқаролар йиғинида  ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди...

Учрашувда давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳамда таълимга ва спортни ривожлантириш, ёшларни билимли илмли бўлишларига  шароитлар яратилиб берилаётганлиги, ёшларга доир қонунларнинг мазмун-моҳияти, конституциянинг мазмун-моҳияти ҳамда партиянинг мақсад ва вазифалари кенг турда тушунтирилди...

Асосий мақсад, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва  саводхонлигини ошириш, сиёсий билим ва кўникмаларини бойитиш, шу орқали уларни жамиятда фаол қатламга айлантиришдир.

Шу билан бирга қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни кенг жалб қилиш, қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида тарғиб қилиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Учрашув сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

← Рўйхатга қайтиш