СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР - ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА


Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати Азизбек Жабборов Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар аҳволи ва сифати бўйича ўрганиш ўтказди.

Депутат тиббиёт бирлашмасида даволанаётган аёлларга эътибор қаратиб, "Оналик ва болалик муҳофазаси" бўйича берилаётган имтиёзли дори - дармонлар , бепул тиббий кўриклар ва маслаҳатлар ахволи тўғрисида танишиб чиқди.

Беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар аҳволи, уларга бепул берилаётган дори-дармонлар ва лаборатория таҳлиллари бўйича беморлар билан суҳбатлар ўтказди.

Депутатимиз беморлар билан бўлган суҳбати давомида соғлиқни сақлаш тизимида бўлаётган ислоҳотлар, уларнинг тиббий хизмат олиши бўйича ҳуқуқлари тўғрисида тушунчалар берди.

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш