ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ — ЖАМИЯТНИНГ ЭРТАСИ


Жамоатчилик назорати фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Жамоатчилик назорати бўлмаган ёки жамоатчилик назорати етарли даражада кучга эга бўлмаган мамлакатда фуқаролик жамияти шаклланишини ҳам тасаввур қилиш қийин. Бу борада ҳудудларда кўплаб амалий ишлар бажарилмоқда...

Жумладан, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари Бахтиёр Тошпулатов ҳамда Музаффар Маматкуловлар бошчилигида Шароф Рашидов тумани ҳудудида жамоатчилик назорати тадбири ташкил этилди.

Мониторинг жараёнида мамлакатимиз Президентининг 2023 йил 2 майдаги “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарори ижросига қаратилди.

Туманнинг "Хавастлик", "Совунгарлик", "Пастки сўлоқли" ва "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ичимлик сув ва оқова сув тармоқларини қуриш ҳамда аҳолини доимий сифатли ичимлик суви билан таъминлашда олиб борилган ишлар ўрганилди.

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш