Халқимизда яхши инсон йўл қуради, деган нақл бекорга айтилмаган. Дарҳақиқат, жамиятда йўлларнинг ўрни беқиёс. Кенг ва равон йўллар манзилимизни яқин қилади, энг муҳими хавфсизлигимизни таъминлайди.
Ана Шундай хайрли ишлардан бири: Ўзбекистон ХДП Оқолтин тумани Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари Э.Бабаев, Ғ.Ахмедов ва О.Усмоновлар томонидан "ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ" маблағлари ҳисобидан "Обод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Фарғона" шаҳарчаси Қабристонига борувчи йўлга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилиши назорат қилинди.
Асфальт ётқизиш ишлари кенг жамоатчилик назоратида сифатли ва жадаллик билан бажарилмоқда. Хусусан, автомобиль йўлларидаги йўл қопламаларини тоза ва соз ҳолда сақлаш, йўл четларидаги ҳар хил чиқинди, ўт-ўланлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят
кенгаши матбуот хизмати