ҚОНУНЛАРНИНГ ЁШЛАР ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳазорасп туман кенгаши томонидан Ҳазорасп туман ахборот - кутубхона марказида "Қонунчилик ёшлар нигоҳида" лойиҳаси доирасида Янгиланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун - моҳияти, ёшларга доир меъёрлар ва моддалар бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда, сўзга чиққанлар томонидан, Янги таҳрирдаги Конституцияда алоҳида бир бобнинг оила, болалар ва ёшлар масаласига бағишлангани, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ўзгариш ва янгиланишлар ёшлар вакиллари томонидан мамнуният билан эътироф этилаётганлиги таъкидланди.

Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Теглар

Ёшлар қаноти Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш