Конституция ва фуқаролик жамияти

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент туман кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туман ҳокимлиги ҳамкорлигида "Янги таҳрирдаги Конституция"нинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тадбир ташкил этилди.

Депутатлар тадбир иштирокчиларига Янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгартишларга тўхталиб,1-моддасидаёқ Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинганлиги, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар 3 баробарга ортганлиги, ногиронлиги бор болаларнинг ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши, инклюзив таълим сифатида Конституцияга киритилганлиги ҳамда бу янги нормаларнинг инсонлар ҳаётида акс этиши, фуқароларнинг эркин ва фаровон, бахтли ҳаёт кечириши, суд-ҳуқуқ соҳасидаги киритилган нормалар бўйича керакли ва тўлиқ маълумотлар беришди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Семинар сўнгида партия фаоллари ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси номидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят

кенгаши матбуот хизмати

Теглар

Фахрий Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Фаолларимиз давлат бошқарувида Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш