"Депутат Маҳаллада" лойиҳаси доирасида
Маълумки, партиямиз вакиллари томонидан аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, томорқадан, берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чораларга кўмаклашиш, кам таъминланган, боқимандалик кайфиятида юрган фуқаролар билан тарғибот ва амалий ишларини кучайтиришга қаратилган "Депутат маҳаллада", "Маҳаллада камбағал оилалар сонини камайтириш" лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Хусусан, халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгаши депутати Табарак Рўзиева ташаббуси билан Миришкор туман "Янги ҳаёт" маҳалласида "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга томорқадан унумли фойдаланишлари учун сув насослари олиб берилди.