Ўқув семинарлари изчил давом этмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан тизимдаги ходимлар учун "Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун -моҳияти" мавзусида онлайн ўқув-семинари ўтказилди.

Унда Вилоят партия кенгаши ходимлари ва "зоом" платформаси орқали шаҳар-туман кенгашлари раислари иштирок этдилар. Ўқув семинарини Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши раиси Акмал Умаралиев кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Семинарда сўзга чиққан Вилоят партия кенгаши бўлим бошлиғи Мўътабар Қозиева ўқув иштирокчиларига "Конституциянинг" вужудга келиш тарихи, унинг давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, ҳақида ҳамда янгиланган Конституциянинг ишлаб чиқиш жараёнлари, мазмун-моҳияти ва ундаги ўзгаришлар хусусида маълумот берди.

Семинар сўнгида мазкур ўқув семинар Бошланғич партия ташкилотлари даражасида ҳам ташкил этилиши белгиланди ҳамда Ўзбекистон ХДП ва унинг барча даражадаги депутатлик бирлашмалари, партия ташкилотлари асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини жойларда кенг тарғиб этишда фаол бўлишга чорланди.

← Рўйхатга қайтиш