Ғамхўрлик ва эътибор

 

Куни кеча Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши ҳамда "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамкорлигида "Меҳр улашайлик!" лойиҳаси доирасида имконияти чекланган, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ҳамда тўгарак аъзолари иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқувчиларнинг қизиқишлари доирасида қизиқарли саволлар, викториналар ташкил қилинди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши, "Баркамол авлод" болалар мактабининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу тадбир ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарида катта таассурот қолдирди. Тадбир ёшлар ижросидаги ёқимли куй ва қўшиқлар билан якунланди.

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш