Юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси янги Ўзбекистон тарихида мамлакатимизнинг келгуси йиллардаги ривожланишининг энг устувор йўналишларини белгилаб берувчи муҳим сиёсий ҳужжатга айланди, десак хато бўлмайди.
Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси фаровон, ҳаётдан рози бўлган ҳолда яшашига эришиши лозимлигига қаратилгани билан диққатга моликдир.
Президентимизнинг бу йилги Мурожаатномаси ҳар йилгидан мазмумли, самимий, ҳаётбахш ва муродбахш ғоялар билан йўғирилганлигини алоҳида қайд этмоқ жоиз. Ушбу нуфузли анжуманда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ депутатлари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, нуронийлар ва ёшлар вакиллари кенг таркибда иштирок этганлиги том маънода, йилнинг энг ҳаяжонли, энг қизғин, энг эсда қоларли ҳодисаси бўлди.
Мурожаатномада кўплаб ютуқлар тилга олинди, мавжуд муаммолар чуқур таҳлил қилинди, истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Келтирилган ҳар бир рақам ва далил ортида халқимизнинг қанчадан-қанча меҳнати, заҳмати борлигини чуқур англаган ҳолда айтиш жоизки, буларнинг барчасининг таг-замирида, аввало, одилона сиёсат, тўғри қўйилган мақсад йўли ва унга эришишда тўғри ташланган қадам турибди.
Мурожаатномадаги давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган ушбу дастурамал даражадаги нутқ асосида ўтган йил учун пухта амалий режалар тузилиб, халқимизга муносиб ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу ташаббуслар белгиланиб, 2020 йил “Илм маърифат ва рақамли технологияларни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди.
Бунда қатор долзарб иқтисодий ислоҳотлар билан бирга аҳоли ўртасида илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни давлат тамонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уларни муносиб турар уй-жойлар билан таъминлаш, халқимиз фаровонлигини ошира бориб жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича муҳим вазифалар баён этилди.
Ушбу масалалар бевосита партиямиз Сайловолди дастурига ҳамоҳангдир. Шундан келиб чиқиб, Мурожаатномада белгиланган вазифаларни ҳаётга кенг татбиқ этиш, бу йўналишдаги эзгу ташаббусни амалга ошириш учун астойдил интилишимиз зарур.
Парламентдаги партия фракцияси ва минтақавий партия ташкилотларимиз бир ёқадан бош чиқариб, аҳоли, хусусан, партиямиз электорти бўлган ижтимоий ёрдамга муҳтож кишилар учун муносиб ҳаёт шароитини таъминлаш, ушбу жараёнда камчиликлардан кўз юммай, уларни самарали ҳал қилиш бўйича пухта таклифлар устида ишлашимиз, муҳими, қатъият ва талабчанлик кўрсатишимиз керак, деб ўйлайман.
Сардорбек ҚОСИМОВ,
Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгаши депутати,
Андижон вилоят партия кенгаши матбуот котиби.