Китоблар тўплами совға қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нишон тумани кенгаши томонидан туман Ахборот кутубхона марказига 20 дан ортиқ бадиий китоблар тўплами тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари Нишон туманида доимий равишда олиб борилмоқда.

- Туманимизда энг биринчи бўлиб бир-биридан ажойиб китоблар тўпламини Халқ демократик партияси Нишон туман кенгаши совға қилди, биз кутмагандик бағоятда хурсандмиз ва Халқ демократик партияси аъзоси эканлигимиздан фахрланамиз. Мустақиллигимизга катта совға бўлди, - деди кутубхона ходимларидан бири.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш