Имтиҳонлар жараёни билан танишилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида ўтказилаётган имтиҳонлар жараёни билан танишилди.

Унда асосий эътибор ногиронлиги бўлган шахсларга кириш имтиҳонларидаги шарт-шароитлар ва абитуриентларнинг имтиҳонга киришлари учун яратилган қулайликларга қаратилиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашилди.
Ушбу олий таълим муассасаларида қабул имтиҳонларининг янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида интернет тармоғи орқали жараёнларни жонли эфирда кузатиб бориш имконияти яратилган.
Абитурентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари, маслаҳат марказлари ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинган.

← Рўйхатга қайтиш