Маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан жойларда давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шундай давра суҳбатларидан бири Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида Шаҳрисабз шаҳридаги “Ватанпарвар” ташкилотида бўлиб ўтди.
Унда мустақилликка эришишдаги қийинчиликлар, мустақиллик сабабли эришилган ютуқлар, ҳозирги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларнинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.