Ўзбекистон ХДП Хўжайли туман кенгаши томонидан мустақиллик йилларида партиямиз аъзоларининг жамиятимиз ҳаётидаги барча сиёсий ижтимоий жараёнларда фаол қатнашиб, туб ислоҳотларни амалга оширишда самарали фаолият кўрсатаётганини кенг тарғиб қилиш мақсадида Давлат Мустақиллигинг 32 йиллиги байрами олдидан давра суҳбати ўтказилди.
«Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» мавзусида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбир давомида сўзга чиққан партиянинг туман ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Қуатбай Қурбанбаев мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқимизнинг эртанги фаровонлигини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларда партиямиз фаоллари ва депутатлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.