Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини йил воқеаси, деб атасак бўлади. Сабаби, ҳар йили Мурожаатномани бутун халқимиз кутади, керак бўлса ҳар бир фуқаро мурожаатномага қараб шахсий йиллик режаларини тузади. Шахсан ўзим ҳам 2020 йилга мурожаатномадан сўнг режаларимни, вазифаларимни белгилаб олдим.
Президентимиз «Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз», деб алоҳида қайд этди. Замонавий билимларни ўзлаштириш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши кераклигини таькидлади. Шунингдек, 2020 йилда биз Қорақалпоқ ёшлари учун ката янгилик Нукусда IT park қурилишини айтиб ўтди.
Биламизки, дунёнинг ривожланган мамлакатлари ҳисобланган Япония, Корея сингари давлатлари интеллектуал бойлиги орқали иқтисодиёти ҳам кучли. Юртимизда мана шундай “IT park”ларда ёшлар ўзларининг инновацион ғояларини, техник ишланмаларини амалга ошира олади. Интеллектуал салоҳиятини амалиётда қулланади. Қорақалпоғистонда иш бошлайдиган IT паркда тез орада янги робототехникаларини пайдо этадиган дастурчилар пайдо булади, деб ишонамиз.
Шунингдек, Мурожаатномада ОАВлари фаолияти билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бундан кейин ҳам «Тўртинчи ҳокимият» вакилларининг эркин ва холис фаолият юритишлари, республикамизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни халқимиз ва халқаро ҳамжамияти учун очиқ-ойдин ёритишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиши таькидланди.
«Жойлардаги муаммо ва камчиликларни рўй-рост очиб бериш, уларни ҳаққоний ёритишларида мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман»,– деди Президент.
Мен ёш журналист сифатида айтишим мумкинки, бугунги замон билимли замонавий дунё қарашга эга, ўз материалларини фактлар билан далиллаб бера оладиган, ҳуқуқий саводга эга журналистларни талаб қилмоқда. Демак, профессионал журналистлар халқ дардини, муаммосини кўтаради, керак бўлса, ечимини кўрсатиб беради. Журналист, блогерлар таҳлил ва аниқлик билан ўткир сўзи орқали жамият фарованлигига ўз ҳиссаларини қўшади, деб ўйлайман.
Ёш журналист сифатида шахсан давлатимиз раҳбаринининг журналистларни қўуллаб-қувватлашидан ўзимга куч, илҳом ва вазифалар олдим.
Хурлиман НУРЖАНОВА,
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходими,
Ўзбекистон белгиси кўкрак нишони эгаси,
ЎзХДП аъзоси.