Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Хоразм вилоят ҳудудий бўлими томонидан вилоятдаги ногиронлиги бўлган шахслар билан тез-тез учрашувлар ўтказилиб, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Мулоқотларда юртимизда ногиронлиги бор шахсларга яратилган шароитлар, имтиёзлар атрофлича тушунтирилиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошишига кўмаклашилмоқда.
Бу борадаги ишлар ХДП депутатлари, фаолларининг доимий диққат-эътиборида бўлиб, зарур ҳолларда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши депутати С. Абдукаримова ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Ногиронлар жамияти”, “Кўзи ожизлар жамияти” томонидан олиб борилаётган амалий ишлар бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил қилди.