Шукроналик – инсон зийнати

 

Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт даражаси, шон-у шуҳратига мос ҳолда муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш мақсадида Республикамизнинг барча шаҳар, туман ва маҳаллаларида турли давра суҳбатлари, учрашувлар ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбати 14-умумтаълим мактабида Ҳавзи Нав ва Хўжа Ғунжорий маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан кенгаш раиси Р. Казимова Мустақиллик йилларида партиямиз аъзоларининг жамиятимиз ҳаётидаги барча сиёсий ва ижтимоий жараёнларда фаол қатнашиб, туб ислоҳотларни амалга оширишда самарали фаолият кўрсатаётгани тўғрисида гапириб ўтди. Партиямиз аъзоси, мактаб директори Д. Абдуллаева ҳам бугунги кунда амалга оширилган ишлар, ислоҳотлар ва ютуқларга тўхталди.

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларнинг ижобий натижаларини тушунтириб бериш, энг аввало, ижодкорлар, жамоатчилик фаоллари, биз, халқ вакилларининг вазифамиздир. Зеро шукроналик – инсон зийнати, барака калитидир.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш