Оналик ва болалик муҳофазаси-доимий эътиборда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан амалга оширилаётган “Оналик ва болалик муҳофазаси-доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида “Соғлом авлод жамғармаси” Фарғона вилоят бўлими билан ҳамкорликда Сўх туманининг чекка қишлоқларида яшовчи хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир иштирокчиларига мутахассислар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар, жумладан, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва болаларнинг даволанишлари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасидаги маълумот, маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, хотин-қизлар ва болалар шифокор-мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра, касаллиги аниқланганларга зарур тавсиялар берилди, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар ва болаларга бепул даволанишлари учун йўлланма ва ордер олиш учун амалий ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш