Депутатлар парламент назоратини олиб боришмоқда

 

Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Фарғона вилоятида ҳамда 10-11 август кунлари Бухоро вилоятида инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур вазифаларни ҳудудларда бажарилиши устидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш бўйича Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлишди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари - У. Ўразбоев, З. Аркамова, М.Ўрозалиевалардан иборат ишчи гуруҳ ҳудудларда мониторинг олиб бормоқда.

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш