Аёллар бандлиги – оилалар фаровонлиги

 

Ўзбекистон ХДП Чироқчи туман кенгаши томонидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Аёллар бандлиги – оилалар фаровонлиги” лойиҳаси асосида давра суҳбати ўтказилди.

Унда туман Кенгаши депутатлари ҳамда марказ ходимлари ҳудудда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, бўш иш ўринлари ва касб-ҳунар эгаллаётганлар тўғрисида ўзаро фикр алмашишди. Маълум бўлишича, шу ўтган даврда марказ томонидан ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича халқ таълими соҳасида 235 нафар, туман тиббиёт бўлимига 96 нафар ва бошқа ташкилот ва корхоналарга 127 нафар хотин-қизларни ишга жойлаштиришга кўмаклашилган.

Бундан ташқари хотин-қизларни касб-ҳунар ўрганиш ўқув курсларига йўналтириш орқали ҳам (тикувчиликка 66 нафар, қандолатчини ўрганишга 24 нафар, зардўзилик ҳунарига 12 нафар, аёллар сартарошлигига 27 нафар) ҳунарли хотин-қизлар ўзини-ўзи банд қилдилар.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2023 йилнинг 7 ойи давомида 7 маротаба бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, унда иштирок этган 49 нафар хотин-қизлардан 21 нафари доимий иш билан таъминланганлиги айтиб ўтилди. Бироқ бу соҳада ҳали қилиниши лозим бўлган вазифалар талайгина бўлиб, туман Кенгаши депутатлари ҳудудлардаги муаммолар бўйича ўз таклифларини билдиришди ҳамда ҳамкорликда ишлар олиб борилиши белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш