Депутат ташаббуси билан

 

Бугунги кунда депутатлар халқ ва ҳукумат ўртасидаги уларни боғлаб турувчи кўприк, десак муболаға бўлмайди. Улар эндиликда чин маънода халқ вакиллари эканликларини амалда намоён этмоқдалар. Ташаббускор, юрагида ўти бор, одамлар дарду ташвиши билан юрадиган кўплаб ана шундай фидойилар саъй-ҳаракати ўлароқ, кўплаб лойиҳалар амалиётга тадбиқ этилиб, яна қанчадан-қанча муаммолар ҳал қилиниб келинмоқда.

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, ЎзХДП Бухоро шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова шаҳар ободончилик бўлими ишчилари ҳузурида бўлди. Депутат улар билан яқиндан суҳбатлашаркан, муаммолари билан қизиқди. Суҳбат давомида Юртбошимизнинг парламентга йўллаган мурожаатномаси ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ва залворли ишлар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятига тўхталиб ўтди.

— Шундай инсонлар борки, улар ўз меҳнати билан юртимиз ободлигига қалб қўрини бағишлайди, — дейди учрашувда сўз олган Р.Казимова. — Бу инсонлар қишнинг совуғи, ёзнинг иссиғи демай шаҳар тозалиги ва чиройи учун ҳисса қўшадилар. Аммо камдан кам ҳолда биз уларни эслаймиз ва йўқлаймиз. Бизнинг партиямиз заиф қатлам манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда сиз каби ишчилар манфаатини ҳам ҳимоя қилган ҳолда кўплаб лойиҳалар ишлаб чиққан. Партия сайловолди дастурида ҳам бу каби ғоялар илгари сурилган. Зеро, мақсадимиз ҳар бир ишчи манфаатини ҳимоя қилиш.

Учрашув давомида ишчиларни ўйлантираётган масалалар, фикр ва таклифлар тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Учрашув сўнгида депутат Робия Казимова ўз ташаббуси билан ҳар бир ободонлаштириш корхонаси ишчисига иссиқ пайпоқ ва қўлқоплар, ширинликлар совға қилди.

 

ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш