Муборак 32 ёшинг қутлуғ бўлсин

 

Обод, кўркам, жозибали, ривожланиш шиддати фуқароларининг турмушида, ҳар кунги юмушларида ва албатта чеҳрасида уфуриб турган Она Ўзбекистоним муборак 32 ёшинг қутлуғ бўлсин.

Она юртим кундан кун, йилдан йил иқтисодий-ижтимоий, маданий-маьрифий олами комилликка юз тутиб шиддат билан тараққиёт сари интилиб жаҳон саҳнида ўзининг муносиб ўрнига, салоҳиятига эриша олди деб юксак ифтихор билан айта оламан.

Жаҳон илмий оламини уйғонишига бешик бўлган Ўзбекистон бугун улуғ дарёлар ўз ўзанини топганидек, ислоҳотчи Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан бошланган кенг қамровли нафақат ишлаб чиқаришни балки ҳар бир инсонни туғилибдими у муносиб ва бахтли эмин-эркин яшашга ҳақли тамойиллари асосида жамиятни ҳуқуқий моддий-маьнавий оламини бус-бутун яхлит инновацион ривожлантиришни муқаддас мақсад қилинганлиги Янги Ўзбекистон барпо қилиш учун.

 

Жумабой Раҳмонқулов,

Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутати.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш