Президент Қарори ижроси депутатлар назоратида

 

Тахтакўпир туманида Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари Қабилбек Жалиев ва Улбосин Измурзаевалар Тахтакўпир тумани Кўп тармоқли поликлиникасида бўлиб, партия амалий Ҳаракат дастурида белгиланган масала - 2022 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида»ги Қарори ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.

Шунингдек, депутатлар бу ердаги беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифати ва уларга яратилган шароитлар, дори-дармонларнинг белгиланган меъёрда сақланиш ҳолати билан ҳам танишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш