Депутат долзарб масалаларга эътибор қаратди

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари аҳоли билан мулоқот қилиш, тизимли муаммоларни ҳал этиш ҳамда ҳудудлар инфратузилмаси билан боғлиқ долзарб масалаларга эътибор қаратиш мақсадида ўзлари сайланган ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциячи аъзоси Анвархон Темиров Косонсойда туманида “2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури ижросини яқиндан ўрганмоқда.

Бунда халқ ноиби жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, хусусан ижтимоий соҳа обэктларини, айниқса, тиббиёт ва таълим муассасаларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ҳамда бу борада кўрилаётган чора-тадбирларга урғу қаратди.

Қолаверса, таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишмоқда. Депутат, Президентнинг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова билан биргаликда тумандаги 5-сонли умумталим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсуми ва янги ўқув йилига тайёргарликнинг бугунги кундаги ҳолатини кўздан кечирди.

Айрим муаммолар шу жойнинг ўзида муҳокама этилиб, ижобий ечимига кўмаклашилди. Қайд этиш жоиз, мазкур билимгоҳ рус тилига ихтисослаштирилган бўлиб, янги ўқув йили учун биринчи синфга қабул якунига етди.

“Макро-ҳудуд” бўйича 550 нафарга яқин боланинг ҳужжати рўйхатга олиниб, имтиҳон асосида уларнинг 285 нафари ўқишга қабул қилинди. Ота-оналардан келиб тушган мурожаатларга асосан мактабнинг қабул имкониятлари таҳлил этилиб, қўшимча синфлар ташкил этиш юзасидан мутасадди идораларга таклиф киритиш режалаштирилди.

Шунингдек, Анвархон Темиров тумандаги 4- ҳамда 33-сонли сонли умумталим мактабларида ҳам бўлиб, синф хоналарининг янги ўқув йилига қанчалар шайлиги, кўмир захираси шакллантирилаётганлигини кўздан кечирди. Айни пайтда юқоридаги иккала илм масканининг иссиқлик тизими модернизация қилиш кўзда тутилиб, бу борада тегишли таклифлар берилди. Лойиҳадаги камчиликлар лойиҳа муаллифлари билан муҳокама этилди.

Маҳаллаларда аҳоли билан ташкил этилган мулоқотларда мамлакатимизни ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ҳамда эришилаётган натижалар, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари моҳияти сайловчиларга тушунтирилмоқда.

 

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш