Қашқадарёлик депутатимиз Республикада 3-марта биринчи. Рекорд!

 

Тошкент молия институти спорт мажмуасида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Спортнинг бадминтон тури бўйича иштирок этган Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши котибияти мудири, ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Луиза Бобоева, яна учинчи бор бошқа вилоятдаги рақибларига имконият қолдирмай мусобақа ғолибига айланди.


Шунингдек, яна бир депутатимиз, Зуҳра Раҳматуллаева стол тенниси бўйича 3-ўринни қўлга киритган бўлса, депутат Элдор Каримов 2-ўринга муносиб кўрилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш