Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Учқўрғон туман кенгаши томонидан Деҳқонобод МФЙда жойлашган Жалолобод ОШПда Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш мақсадида “Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикда туман марказидан маммолог, гинеколог, педиатр, эндокринолог, жарроҳ, невропатолог, кардиолог, ортопед ва бошқа мутахассисларнинг иштироки таъминланди. Мутахассислар томонидан 1500 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрикдан сўнг “Соғлом овқатланиш”, “Жисмоний фаоллик” бўйича тушунчалар берилиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни янада оммалаштириш мақсадида 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида хотин-қизлар ўртасида арқон тортиш, теннис ва шашка бўйича беллашув ўтказилди. Спорт мусобақалари давомида мактабда ёшларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар билан танишилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш