Депутатлик сўрови натижасида қўлбола сим ёғочлар бетон столбаларга алмаштирилмоқда

 

Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани Чармгар маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчаларга депутатлик сўрови туфайли Китоб туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 20 дона бетон столбалар ва трансформаторлар ўрнатилмоқда.

Ҳудуд аҳолиси электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш мақсадида Халқ депутатлари Китоб туман Кенгаши депутатларига мурожаат қилган эди. Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмади.

Маҳалла аҳолиси электр таъминоти яхшиланаётганидан хурсанд.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш