Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Махмуд Есенгелдиев томонидан ўз сайлов округи ҳудудидаги аҳоли мурожаати асосида Шуманай тумани “Бегжап” овул фуқаролар йиғини “Гулистон” аҳоли пунктидаги эскирган электр устунларини янги темир бетон устунларига алмаштириш ва ҳудудга қўшимча 2 дона трансформатор ўрнатиш масаласида туман Электр таъминоти бўлимига депутатлик сўрови чиқарилган эди.
Натижада ушбу масала 2022-2023 йилларда туман ҳудудидаги электр тармоқларини қайта реконструкция қилиш дастурига киритилиб, Дастур доирасида 2023 йилда амалга оширилиши белгиланган.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2023 йил 22 июлдаги 1235-сонли Қарори асосида Шуманай тумани “Бегжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
“Бегжап” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 306 дона темир бетон устунларини ўрнатиш, 17 км. ҳаво тармоқларига реконструкция ва 2 дона қўшимча трансформатор пунктини ишга тушириш белгиланган. Бу йўналишдаги ишлар Шуманай тумани Электр таъминоти бўлими ходимлари томонидан жадал суратларда олиб борилмоқда.