«Уйма-уй» лойиҳаси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шуманай туман кенгаши ва Халқ депутатлари Шуманай туман кенгашидаги партия гуруҳи томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида «Уйма-уй» лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа доирасида Шуманай туман кенгаши масъул ходимлари, «Ак жап» овул фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, иш билан таъминланмаган, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.

Фуқароларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш