Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Фарғона вилоятида ҳамда 10-11 август кунлари Бухоро вилоятида инвестицияларни жалб этиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур вазифаларни ҳудудларда бажаралиши устидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини амалга ошириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дўстлик туманида бўлишди.
Ў.Ўразбоев, З.Акрамовалардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Халқ депутатлари туман Кенгашлари билан биргаликда “Жиззах сув таъминоти" МЧЖ туман филиалида бўлишди. “Чинобод” маҳалласида олиб борилаётган канализация тизими қурилиши билан танишишди.
Шунингдек, “Олтин водий” маҳалласидаги 7-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 6-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлишиб, амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишишди.
Ўрганиш давомида мавжуд муаммолар аниқланди ва ечими юзасидан таклифлар ҳам олинди.