«Уч авлод» учрашуви

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг пойтахтдаги «Шаҳидлар хотираси хиёбони»да қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида айтган сўзларидан руҳланиб, ЎзХДП Боёвут туман кенгаши, туман «Нуроний» бўлими ҳамда партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида «Партия ўз электорати ҳимояси йўлида» лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Тадбир Навбаҳор маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийлари, давр қурбонларининг оила вакиллари, фарзандлари, неваралари ва фаол ўспирин ёшлар даврасида ўтказилди.

Сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, мустақиллик учун, халқимиз келажаги учун жонини тиккан қатағон қурбонлари, «пахта иши», «ўзбеклар иши» бўйича ноҳақликларни ёддан чиқармаслик ва халқимизнинг эртанги фаровонлигини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Ҳаяжонли давра суҳбат иштирокчиларнинг савол жавоблари билан якунланди, Тадбир қатағон қурбонлари авлодларининг хотирасида абадий қоладиган бўлди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш