Маҳаллада сайёр қабул ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгаши ташаббуси билан депутат Б. Алиқулов ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Тошбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролар қиш кунларида балонли газ таъминоти ва кўмир билан таъминлаш, ички йўлларга қум-шағал тўкиш масалалари билан мурожаат қилишди.

Сайёр қабул давомида маҳаллада яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган, ногиронлиги бўлган 8 нафар кексалар ҳолидан хабар олинди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш